Эрдўған сайловда ютқазади – Имомўғли
Олам
−
02 Март 2023
13030Истанбул ҳокими ва Туркияда бўлажак президентлик сайловларида мухолифатнинг эҳтимолий номзодларидан бири Экрем Имомўғли кеча, 1 март куни Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған кутилаётган сайловда ғалаба қозона олмаслигини айтди. У бу фикрини “Habertürk” телеканалига берган интервьюсида билдирган.
“Мен ўз бурчини энг яхши тарзда бажарадиган мэр бўлишга интиламан. Олтита [мухолифат партияси] етакчилари қабул қилган қарор доирасида ишлайман. Ўйлайманки, [Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукумати] сайловларда ғалаба қозона олмайди. [Мухолифат] номзоди ким бўлишидан қатъи назар, биз сайловда ғалаба қозонамиз”, дейди Имомўғли президентликка номзод бўлишни хоҳлайсизми деган саволга.
Март ойи охиригача Туркия мухолифати бирлашган мухолифатдан президентлик сайловида қатнашадиган номзодни тасдиқлаши кутилмоқда. Айни пайтда Туркия матбуоти энг кўп номзод ўтган сайловларда Эрдўғанни мағлуб эта олмаган асосий мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.
Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майга белгиланган, бироқ мамлакат жануби-шарқидаги вайронкор зилзилалар туфайли бу сана Олий сайлов комиссияси томонидан ҳали тасдиқланмаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15