Эрдўғаннинг ўғли Мирзиёевнинг куёвлари билан учрашади
Жамият
−
21 Июль 2019
11622Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли – Бутунжаҳон этноспорт Конфедерацияси президенти Билол Эрдўған Ўзбекистонга келгани, Ўзбекистон камондан отиш федерациясига қарашли янги спорт базасининг очилиш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик. Билол Эрдўған кеча, 21 июль куни қадимий Хива шаҳрига жўнаб кетган.
Жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари “Очиқ осмон остидаги музей” номини олган Хива шаҳрида “Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали” ўтказилади. Тадбир олдидан Хивада Билол Эрдўған иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Фестивал 1000 дан зиёд иштирокчиларни қамраб олиши кутилдмоқда. У Туркия ОАВларида кенг ёритилиши ва бир қатор мамлакатларнинг дипломатик корпус вакиллари ҳам қатнашиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, бўлажак тадбирда хорижлик ҳакамлар иштирок этишмайди. Этнофестивални ташкил этишдан мақсад эса йўқолиб бораётган миллий ўйинларни тиклаш, уларни кейинги авлодга етказишдир.
Билол Эрдўған кечанинг ўзида қадимий шаҳарлардан бири бўлмиш Бухорога учиб келган ва бугун пойтахт Тошкентга қайтган.
У бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров билан учрашиб, сўнг Туркияга жўнаб кетади.