Эрдўғаннинг сайловда президентликдан маҳрум бўлиши башорат қилинди

Олам

image

Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған, агар навбатдаги президентлик сайловлари адолатли ўтса, ўз лавозимини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг “The Economist” газетаси хабар берди.

Нашрнинг эслатишича, Эрдўған бошчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси тезда ўзининг аввалги машҳурлигини йўқотмоқда: масалан, уч йил аввал партия Туркиянинг учта йирик шаҳри – Анқара, Истанбул ва Измир мэр сайловларида мағлуб бўлган эди.

“Сўровлар шуни кўрсатадики, агар мухолифат ўзининг энг оммабоп номзоди атрофида бирлашса ва сайловлар озми-кўпми адолатли ўтса, Эрдўған тўрт ой ичида президентлик лавозимини бой бериши мумкин”, деб ёзади материал муаллифи.

Қайд этилишича, Туркиянинг амалдаги президенти рейтингининг пасайиши унинг узоқ ҳукмронлиги даврида демократик институтларнинг таназзулга учраши, шунингдек, мисли кўрилмаган инфляция ва турмуш даражасининг пасайиши билан боғлиқ.

“Эрдўған инфляциянинг давоси пулни арзонлаштириш, деб ҳисоблайди. Туркияда инфляция даражаси 64 фоизни ташкил этишининг асосий сабаби ҳам шу”, дея таъкидлайди газета.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 18 январь куни парламентдаги чиқиши чоғида мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари 14 май куни ўтказилиши мумкинлигини айтганди. 2022 йилнинг ёзида Эрдўған Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллатчи Ҳаракат партиясини ўз ичига олган Халқ иттифоқидан ўз номзодини илгари сурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған президентлик сайловлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг