Эрдўғаннинг овози сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркияда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг овозини сохталаштиришда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Hurriyet”  нашри хабар берди.

Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўра, гумонланувчи шахс сунъий интеллект ёрдамида давлат раҳбарининг овозини сохталаштирган. Шундан сўнг, у сохта овоз орқали GSM линияларида мартабали амалдорлар ва бизнесменларга қўнғироқ қилиб, уларни чув туширишга уринган. Унинг абонентлар билан қандай келишувларга эришгани ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ.

Гумондор қисқа вақт ичида Туркия миллий разведкаси томонидан аниқланиб, қўлга олинган. Мазкур ҳолатдан сўнг расмийлар бу каби жиноятларни олдини олиш мақсадида хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳақида баёнот берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлар мўмай даромад орттириш мақсадида ўзбек кино ихлосмандларига “Доктор Стрэнж” фильмидаги образи билан машҳур бўлган актёр Бенедикт Камбербэтчнинг овозини сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған сунъий интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг