Эрдўған келаси ҳафта Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған келаси ҳафта Ўзбекистонга келишини айтди. Бу ҳақда у Остонадан қайтаётиб, самолётда журналистларга маълум қилди.

"Бу ой Ар-Риёдда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлади. Биз ушбу саммитда қатнашамиз. Келаси ҳафтада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрамиз. Бу энг ҳал қилувчи вақтдаги жуда муҳим ташрифлар”, деган Эрдўған. 

Шунингдек, у Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг ноябрь ойи охирида Туркияга ташриф буюришини кутаётгани ва у билан минтақавий масалаларни муҳокама қилишини айтган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари пойтахт Тошкентда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар Какар, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердимуҳамедов Тошкентга келиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ расмий Ашхобод Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг мазкур саммитдаги иштирокини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрдўған Ўзбекистонга келади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг