Эрдўған Украинадаги уруш тугаши учун ҳамма нарсага тайёрлигини айтди
Олам
−
20 Сентябрь 2023
4060Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украинадаги можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришини ва ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги умумий сиёсий дебатдаги нутқи давомида айтди.
“Биз аввалига бу урушда ғолиб ёки мағлуб бўлмайди, деб айтгандик. Туркия доимий равишда томонларни музокара столига ўтиришга чақириб келади. Биз урушни дипломатия ва мулоқот йўли билан тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни тобора кўпроқ давом эттирамиз. Украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун биз ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга, бунинг учун чора кўришга тайёрмиз”, дейди у.
Эрдўған дон шартномасини қайта тиклаш истиқболлари ҳақида гапирар экан, Анқара “ғалла бўйича келишувларни қайта тиклаш учун саъй-ҳаракатларни давом эттиришини” ва “дон келишувининг барча шартларини бажармаслик янги инқирозларга олиб келишини” айтди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШга ташрифи давомида PBS телеканалига интервью берган Эрдўған, Ғарб қанчалик ишончли бўлса, Россия ҳам Туркия учун шунчалик ишончли ҳамкор эканини айтганди. Шунингдек, у Украинадаги можаро “узоқ давом этишини айтиб, Туркия унинг "имкон қадар тезроқ тугашига" умид қилишини билдирган.