Эрдўған Туркияга нисбатан Ғарбнинг босими ортиб бораётганини айтди

Олам

image

Туркияга нисбатан босим кўлами кенгайди. Бу ҳақда Туркиянинг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси парламентдаги фракцияси йиғилишида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған айтиб ўтди. 

Президент 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинганидан кейин Ғарб давлатларининг Туркияга нисбатан позицияси кескинлашганини қайд этди. 

“Анқарага қарши яширин эмбарго қўлланилди, унинг фаол воситаси молиявий воситадир”, дейди Эрдўған. 

Президент Туркия ҳукумати инфляциянинг мамлакат аҳолисига салбий таъсирини минималлаштириш учун барча имкониятларини ишга солишига ишонтирди. 

“Биз мамлакатда нархларнинг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаймиз. Валюта бозоридаги манипуляциялар ва инфляция кўрсаткичлари иқтисодиётдаги реал вазиятга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Туркия ҳукуматининг [иқтисодий соҳадаги] саъй-ҳаракатлари самараси шу йилнинг ёзидаёқ ўзини намоён қилади”, дейди у. 

Давлат раҳбари аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларига мисол тариқасида хусусий таълим муассасаларидаги аҳволга эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, Ҳукумат хусусий таълим муассасаларида тарифлар ўсишини 36 фоизгача чеклаган. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг июль ойида ҳукумат инфляция кўрсаткичларини яна таҳлил қилади ва керак бўлса, мамлакатдаги маошлар даражасини қайта кўриб чиқади. 

“Туркия тараққиёт модели ўзини дунёдаги энг яхши моделлардан бири сифатида кўрсатади”, дейди Президент.

Эслатиб ўтамиз, яқинда турк лираси долларга нисбатан рекорд дарада қадрсизланиб, 1 доллар 18 турк лирасигача кўтарилди. Бир ҳафта ичидаги кескин ортиш ортидан долларнинг турк лирасига нисбатан қимати ортга қайта бошлади. Айни вақтда 1 доллар 13,7 лирани ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made