Турк лираси рекорд даражада қадрсизланди
Олам
−
16 Декабрь 2021
10075Бугун, 16 декабрь куни Туркия миллий валютаси – лира Марказий банк ставкасининг пасайтирилиши кутилаётганда АҚШ долларига нисбатан 3 фоизга қадрсизланди ва тарихий антирекорд янгиланиб, 1 доллар 15 лирага баҳоланди.
Валюта савдоси 1 доллар учун 14,79 лирадан бошланди ва маҳаллий вақт билан соат 9:10 ҳолатига кўра, курс тарихий энг паст кўрсаткичга – 15,29 лирага етди.
Мутахассислар Туркия миллий валютасининг қадрсизланишини бугун Марказий банк фоиз ставкасининг пасайиши кутилаётгани билан боғлашмоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг 13 декабрь куни S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Туркиянинг узоқ муддатли кредит рейтинги прогнозини “B+” даражасига туширди.
Маълумот учун, жорий йил бошидан буён турк лирасининг долларга нисбатан қадри 48 фоизга пастлаган. Мутахассисларга кўра, мамлакатда йиллик инфляция даражаси 21,3 фоизни ташкил қилмоқда. Аммо баъзилар бу кўрсаткич нотўғри эканлигини таъкидлашмоқда. Мухолифатдаги Республика Халқ Партияси лидери Экрем Имомўғли бир йил ичида Истанбулда нарх-наво 50 фоизга ошганини даъво қилмоқда.
Туркияда миллий валютанинг долларга нисбатан кескин қадрсизланиши оқибатида мамлакатнинг йирик шаҳарлари Анқара ва Истанбулда ҳукумат истефосини талаб қилиб халқ норозилик намойишлари ўтказганди. Намошийлар ортидан Истанбул полицияси 40 дан ортиқ кишини ҳибсга олган.
Шаҳло Орзиева
LiveБарчаси