Эрдўған турк лирасининг “қулаши” тугаганини маълум қилди

Олам

image

Турк лирасининг қадрсизланиши тўхтади ва у тез орада ўз мавқеини тиклайди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.

“Биз инфляцияни жуда катта эҳтимол билан пасайтириш учун қўллаётган дастур лира қийматини оширишини кутяпмиз. Шу тариқа, лиранинг мунтазам қадрсизланиши якунланади ҳамда турк пул бирлигининг мустаҳкамланиши эҳтимоли катта”, дейди Эрдўған.

Шу билан бирга, ноябрь ойи бошида лира тарихий минимумини янгилаб, бир доллар учун 28,6 лирагача пасайган. 2023 йил бошидан буён эса лира ўз қийматининг ярмидан кўпини йўқотган.

Бир қатор экспертларнинг фикрича, Туркия миллий валютасининг "қулаши"га иқтисодчилар тавсияларини эътиборсиз қолдирган Эрдўғаннинг ўзи сабаб бўлган.

Қайд этилишича, Туркия Марказий банки томонидан асосий ставканинг 35 фоизга кўтарилиши ҳам мамлакатни 2023 йил охиригача инфляциянинг 68 фоизгача кўтарилишидан қутқара олмайди. Эрдўған президентлик сайловларида ғалаба қозонгач, инфляцияни камайтиришга ваъда берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

инфляция Эрдўған Турк лираси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг