Эрдўған сайловга 5 кун қолганида давлат хизматчиларининг маошини 45 фоизга оширди

Олам

image

Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған президентлик сайловига беш кун қолганида давлат хизматчиларининг маошлари оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

“Биз иш ҳақини 45 фоизга оширмоқдамиз, жумладан, ижтимоий таъминот улушини ҳам. Шундай қилиб, биз давлат хизматчиларининг энг паст маошини ойига 15 минг лирага (760 доллардан ортиқ) оширяпмиз”, дейди Эрдўған.

Шунингдек, у давлат хизматчиларининг маоши ва пенсияларини ошириш борасидаги ишларни давом эттиришини қўшимча қилган.

“Anadolu” хабарига кўра, расмийлар 2023-2024 йилларда 700 мингга яқин давлат хизматчисининг маошини ошириш ниятида. Бундан ташқари, улар қўшимча иш ҳақи, тунги ишчиларнинг иш ҳақи ва фахрийларнинг нафақаларини оширишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 май куни Туркияда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Амалдаги президентнинг асосий рақиби 74 ёшли мухолифат номзоди, Туркия парламенти депутати Камол Қиличдароғлудир. Олдинроқ ўтказилган сўровлар Қиличдорўғли президентлик пойгаси арафасида Туркиянинг амалдаги Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғандан ўзиб кетганини кўрсатган эди. Респондентларнинг 46,5 фоизи мухолифатчига овоз беришга тайёрлигини билдирган, Эрдўғанни эса респондентларнинг 42,4 фоизи қўллаб-қувватлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

маош сайлов Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг