Эрдўған Россияга учиб кетди, у Путин билан яккама-якка суҳбатлашади
Олам
−
05 Март 2020
8018Бугун, 5 март куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Федерациясига ташриф буюради. Президент Эрдўған ўтирган самолёт аллақақачон Моксвага йўлга чиққанига қарамай, ҳалигача етиб келгани йўқ.
Тошкент вақти билан соат 16:00 да Ражаб Тойиб Эрдўған ва Владимир Путин ўртасида яккама-якка учрашувлар бўлиб ўтади. Сўнг икки мамлакат раҳбарлари иштирокида кенг доирада йиғилиш бўлиб ўтади.
Айни вақтда Туркия ва Россия Президентларининг учрашуви бутун дунё диққат марказида турибди. Учрашувда давлат раҳбарлари Идлиб бўйича якуний қарорга келиши кутилмоқда.
Президент Эрдўғаннинг бир неча кун аввал қайд этганидек, ушбу учрашувда Идлибдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича сулҳ имзоланишини кутилмоқда.
Идлибда Туркия "Баҳор қалқони" деб номланган операция ўтказмоқда . Минтақадаги вазият эса кундан кунга жиддийлашиб бормоқда.