Эрдўған Россия билан баҳслашаётган Украинага боради
Олам
−
20 Январь 2022
6100Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Украинага ташрифи жорий йилнинг 3 февралига режалаштирилган. Бу ҳақда CNN Türk телеканали хабар берган.
Бу кун Анқара ва Киев ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади.
Аввалроқ, Эрдўған Россия ва Украина Президентлари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийни икки давлат ўртасидаги “ихтилофларни бартараф этиш” учун Туркияга таклиф қилганди.
Маълумот ўрнида, Туркия Президенти ўтган йили Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни ҳал қилишда иштирок этиш истагини бир неча бор таъкидлаган.
Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бу каби баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч ишлатиш билан ҳал қилишга уриниш энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.