Эрдўған Президент экан элчимиз Анқарага қайтмайди – Исроил ТИВ

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатни бошқарар экан, Исроил элчиси Анқарага қайтмайди. Бу ҳақда 28 декабрь, пайшанба куни Исроил Tашқи ишлар вазири Эли Коэн Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Чоршанба куни Эрдўған Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни танқид қилиб, уни Адольф Гитлерга қиёслаганди. Нетаньяху, ўз навбатида, Эрдўған курдларнинг геноцидини уюштиргани ва унинг режимига қарши чиққан журналистларни ҳибсга олиш бўйича рекордчи эканини иддао қилган.

Исроил Ғазо секторида қуруқликдаги тўлақонли операцияни бошлаганидан сўнг икки давлат ўртасидаги зиддият кескин ошиб кетди. Ҳарбий ҳаракатлар тинч Фаластин аҳолиси орасида минглаб қурбонларга олиб келган.

Шунингдек, Президент Эрдўған Туркиянинг Исроил ҳукуматини минтақадаги душманона тактикаси учун жавобгарликка тортишга қатъий содиқлигини бир неча бор таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ноябрь ойи бошида Туркия Президенти девони Коммуникациялар бошқармаси раҳбари Фахриддин Алтун Исроил ҳарбийлари томонидан журналистларнинг ўлдирилиши ва калтакланишини кескин қоралаб чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made