Эрдўған НАТО саммити учун АҚШга жўнаб кетди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған  9-11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО Давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

НАТО ташкил топганининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган саммитда ташкилотнинг иттифоқ географияси учун таҳдид ва хавфларга қарши кураш ва мудофаа соҳасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида фикр алмашилади.

Шунингдек, Украинадаги вазиятни таҳлил қилиш ва мамлакатни қўллаб-қувватлаш мавзуси билан кун тартиби бошланади.

Қайд этилишича, саммитда НАТОнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлари Австралия, Япония, Жанубий Корея ва Янги Зеландия раҳбарлари, Украина Президенти ва Европа Иттифоқи вакиллари ҳам иштирок этади.

Президент Эрдўғаннинг саммит доирасида иштирокчи баъзи давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Хитойга ташрифидан сўнг НАТО саммитида қатнашиш учун Вашингтонга учиб кетганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made