Эрдўған футболни сиёсатдан устун қўйди. У Евро-2024'ни кўриш учун Германияга боради
Спорт
−
04 Июль
14343Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Туркий Давлатлар Ташкилоти саммитидаги иштирокини бекор қилди. У 6 июль куни Берлинда бўлиб ўтадиган Туркия ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги футбол бўйича Европа чемпионатининг чорак финал ўйинига шахсан ташриф буюриш ниятида. Бу ҳақда “A Haber” телеканали хабар берди.
Манбага кўра, Эрдўған Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) миллий терма жамоа футболчиси Мериҳ Демиралга нисбатан тергов очгани сабабли мавжуд можароларни бартараф этиш юзасидан ҳам Германияга бориш қарорига келган.
Қайд этилишича, Эрдўған Германияга ушбу воқеадан сўнг турк фуқароларининг руҳиятини кўтариш учун боради. Ҳозирча Президент томонидан бу режалар ҳақида расмий баёнот берилмаган.
ТДТ саммити 6 июль куни Шуша шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Туркия терма жамоаси 3 июль куни Европа чемпионати 1/8 финалида Австрия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Демирал дублга эришди. Иккинчи голдан сўнг футболчи бўри шаклидаги ишорани кўрсатди, бу эса UEFA томонидан футболчига нисбатан текширув ўтказишга сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ИИВ раҳбари Демиралнинг ҳаракатини танқид қилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси