Германия ИИВ раҳбари Демиралнинг ҳаракатини танқид қилди

Спорт

image

Германия Ички ишлар вазири Нэнси Фезер Европа чемпионатида Австрия терма жамоаси дарвозасига гол урганидан кейин кўрсатилган ишора туфайли Туркия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Мериҳ Демирални кескин танқид қилди. 

Туркия терма жамоаси 3 июль куни Европа чемпионати 1/8 финалида Австрия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Демирал дублга эришди. Иккинчи голдан сўнг футболчи турк миллатчиларининг ишорасини кўрсатди.

“Турк ўнг қанот экстремистларининг рамзларига стадионларимизда ўрин йўқ. Футбол бўйича Европа чемпионатидан ирқчилик платформаси сифатида фойдаланиш мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Бизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари Германиядаги турк ўнг қанот экстремистларини диққат билан кузатмоқда, “кулранг бўрилар” Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси (Германия контрразведкаси) назорати остида”, дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Демиралнинг ҳаракати билан боғлиқ вазият туфайли Германия элчиси ТИВга чақиртирилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Туркия Мериҳ Демирал Нэнси Фезер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made