Эрдўған бугун Путинга қўнғироқ қилмоқчи
Олам
−
29 Сентябрь 2022
3770Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 29 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилади. Икки давлат раҳбарлари Украина инқирозини ҳал қилиш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 28 сентябрь куни Президент Эрдўған Туркия телеканалларига берган интервьюсида сўз очди.
Туркия раҳбари Украинада ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини “фалокат” деб атади. "
“Можарода ядро қуролидан фойдаланишнинг бадали ҳалокатли бўлади. Бу ҳақда нафақат гапириш, балки ўйлаш ҳам керак эмас. Можаронинг бундай ривожига олиб келмаслик учун дипломатик воситалардан максимал даражада фойдаланиш керак”, деган Туркия раҳбари.
Шунингдек, Эрдўған ва Путин ўртасида режалаштирилаётган телефон мулоқотини Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлаган.
“Телефон суҳбатига тайёргарлик кўряпмиз, у ўтгач, хабар берамиз”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Туркия раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида иштирок этиб, Нь-Йоркдан қайтаётганда журналистларга Анқарага қайттгач, Президентлар Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилмоқчилигини айтган эди.
У 28 сентябрь куни украиналик мавқедоши Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди ва у Запорожье атом электр станцияси атрофида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш учун воситачилик қилишни таклиф қилди.
LiveБарчаси