Эрдўған биринчи Рамазон ифторини фалокат зонасида ўтказади

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған фалокат зонаси аҳолиси билан мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг биринчи ифторлик зиёфатини ўтказади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Қайд этилишича, Туркия раҳбари эртага, 23 март куни жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган икки даҳшатли зилзила эпимаркази жойлашган жануби-шарқий Қаҳрамонмараш вилоятига боради. Давлат раҳбари ташриф доирасида вилоят маъмурий марказидаги реставрация ишлари билан ҳам танишади.

Манбага кўра, Эрдўған Рамазон ойида табиий офат зонаси аҳолиси билан учрашишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлди. Ер қимирлашлари ва минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. Туркияда қурбонлар сони 48 мингдан ошди. Туркияга етказилган табиий офатдан жами зарар, БМТ прогнозларига кўра, 100 миллиард доллардан ошиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон Эрдўған ифтор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг