Эр нега ўз турмуш ўртоғини занжирбанд қилди? Зангиотадаги воқеа тафсилотлари (видео)
Жамият
−
10 Октябрь 2019
21087Аввалроқ, Тошкент вилояти Зангиота туманида эр ўз уйида турмуш ўртоғини занжирбанд қилиб мажбуран ушлаб тургани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан “Тошкент” телеканали билан ҳамкорликда тўлиқ тафсилотларни маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 сентябрь куни фуқаро М.А. Зангиота тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, куёви А.Т.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Мурожаат мазмунига кўра, А.Т. 2019 йилнинг 23-26 сентябрь кунлари ўзининг хонадонида, турмуш ўртоғи Д.Т.нинг ноқонуний тарзда оёғини занжир билан боғлаб қўйиб, ушлаб турганлиги маълум қилинган.
Ушбу мурожаат Зангиота тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор ўрганиш мақсадида, А.Т. хонадонига борилди. Ўрганиш давомида Д.Т. олган тан жароҳатлари юзасидан суд тиббий экспертиза кўриги ўтказилди. Зангиота туман суд тиббий экспертизанинг 2019 йил 30 сентябрь кунидаги маълумотномасида, Д.Т.нинг жароҳатлари, оғирлик даражаси бўйича соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлар тоифасига кириши кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.Т.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.