Зангиотада хотинини занжирбанд қилган эрга нисбатан жиноят иши очилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни фуқаро М.А. Зангиота тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, куёви А.Т.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мурожаатда, А.Т. жорий йилнинг 23-26 сентябрь кунлари ўзининг хонадонида, турмуш ўртоғи Д.Т.нинг ноқонуний тарзда оёғини занжир билан боғлаб қўйиб, ушлаб тургани маълум қилинган.

Ушбу мурожаатда айтилган ҳолатни ўрганиш мақсадида, Зангиота тумани ИИБ ходимлари А.Т. хонадонига борган. Ўрганиш давомида Д.Т. олган тан жароҳатлари юзасидан суд тиббий экспертиза кўриги ўтказилди. Зангиота туман суд тиббий экспертизанинг жорий йилнинг 30 сентябрь кунидаги маълумотномасида, Д.Т.нинг жароҳатлари, оғирлик даражаси бўйича соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлар тоифасига кириши кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Зангиота занжир

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг