Энрике “Челси”дан норози бўлди
Спорт
−
17 Апрель 2023
4040Испания терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Луис Энрике Френк Лэмпарднинг “Челси” бош мураббийи этиб тайинланганидан ҳафсаласи пир бўлди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, “Челси”нинг топ-менежментидан умидвор бўлган Энрике Европа Чемпионлар лигаси чорак финалида “Реал”га қарши ўйин олдидан жамоани бошқаришга жуда қизиқган ва Лэмпарднинг мавсум охиригача вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланганидан ҳафсаласи пир бўлган.
Таъкидлаш жоиз, “Челси” мавсум бошидан буён икки марта мураббий ўзгартирди. Даставвал клубни германиялик Томас Тухел бошқараётганди. Кейинроқ раҳбарият унинг ўрнига англиялик Грем Поттерни олиб келди. Поттер ҳам жамоа натижаларини яхшилай олмагач, Лэмпард мураббий этиб тайинланди, аммо Френк мавсум охирига қадар жамоа постида иш олиб боради.
LiveБарчаси
06 Ноябрь