Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида маошлар энг юқори?

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ҳудудлари кесимида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми бўйича Тошкент ва Навоий етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмида Тошкент шаҳрида (26 млн 905,4 минг сўм) ҳамда Навоий (20 млн 148,6 минг сўм), Бухоро (15 млн 511,7 минг сўм), Хоразм (14 млн 193,8 минг сўм) ва Тошкент (13 млн 284,3 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмининг энг қуйи кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида (9млн 347,8 минг сўм), Фарғона (9 млн 720,7 минг сўм), Наманган (10 млн 87,7 минг сўм), Жиззах (10 млн 575,1 минг сўм) вилоятларида қайд этилди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига ҳамда 2021 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига кўра аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши 108,4 фоизни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

маош

Баҳолаганлар

462

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг