Энг кўп дарахт кесилаётган вилоятлар маълум бўлди

Жамият

image
Президент ўрнатган мораторий унутилдими? Олти ойда қанча дарахт кесиб ташлангани очиқланди north_east

Президент ўрнатган мораторий унутилдими? Олти ойда қанча дарахт кесиб ташлангани очиқланди

Жорий йилнинг 6 ойида 2 407 та қимматбаҳо навли дарахт, 2 109 та кам қимматли дарахт, 1744 м3 буталар ноқонуний кесилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига доир ахбороти давомида айтиб ўтилди.

Таъкидланишича, мораторий даврида 5 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан 166 минг туп атрофида қимматбаҳо навли давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўраб қилган мурожаатлар рад этилиб, дарахтларнинг барчаси сақлаб қолинган.

Бироқ дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ тизимли муаммолар сақланиб қолган.

Қайд этилишича, ҳукуматнинг 2018 йил 31 мартдаги 255-сонли қарори билан ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга оид ўз хулосаларини туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юбориши ва ўз навбатида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан рухсатнома бериш амалиёти жорий этилган.

Айнан ушбу амалиёт ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишига рухсат беришга шарт-шароит яратиб бермоқда.

2021 йилнинг 6 ойи давомида республикада дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 597 та ҳуқуқбузарлик содир этилган ва ўсимлик дунёсига 6,7 млрд сўм зарар етказилган. Ачинарлиси, аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида 2 407 та қимматбаҳо навли дарахт, 2 109 та кам қимматли дарахт, 1744 м куб буталар ноқонуний кесилган.

Мисол учун 2021 йилнинг бошидан дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши ва шикастлантирилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда энг кўп Қорақалпоғистон Республикаси – 1 065 та, Самарқанд – 609 та, Қашқадарё – 534 та, Навоий – 349 та, Тошкент вилоятлари – 344 та ҳиссасига тўғри келган.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг