Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 24 февраль куни Нарматов Беҳзот Раҳматуллаевич Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 23 апрелдаги 4693-сонли қарори билан амалга оширилди.

Маълумотларга кўра, илгари ушбу лавозимни эгаллаб келган У. Исраилов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилган.

Беҳзот Нарматов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Унгача "Андижоннефт" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика вазирлиги

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг