Эндиликда йўл қурилишида янги усулдан фойдаланилади

Жамият

image

Йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этиш таклифлари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланди. Давлат раҳбари бу ҳақда бугун, 12 сентябрь куни йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан режалаштирилган йиғилишда маълум қилди. 

Юқорида келтирилган лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.

“Оқибатда техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Натижа ҳаммага маълум. Аслида, давлат йўлнинг ўзига талабни белгилаб, уни сифатли қабул қилиши керак. Марҳамат, пудратчи йўлни қандай техника билан қуришини ўзи ҳал қилсин. “Ҳажм” усулининг мазмуни ҳам шу”, дейди Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошгани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, ўтган даврда Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинган. Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилган ҳамда таъмирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев лойиҳа Йўл қурилиши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг