Энди жиноят қилган вояга етмаганлардан “судланган” тамғаси олиб ташланиши мумкин
Жамият
−
06 Июнь 2023
3624Бугун, 6 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексининг 77 ва 85-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан шахснинг вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун қонун олдида ўз жазосини тўлиқ ўтаб бўлгандан сўнг унинг оқибатлари келгуси ҳаётига таъсир қилмаслиги ва ўз ҳаётини янгидан бошлаши учун имконият берилишини таъминлаш мақсадида вояга етгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойга қисқартирилмоқда. Шунга кўра, Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
LiveБарчаси