6 марта судланган фуқаро гиёҳвандлик ўсимлиги билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фуқаронинг дала майдонидан 47 туп гиёҳвандлик воситасига ўхшаш ўсимлик аниқланди. Ҳолат бўйича ушланган фуқаро аввал ҳам беш-олти марта судланганини айтди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ички ишлар ходимлари тезкор-қидирув тадбирлари давомида М. исмли шахснинг дала майдонида ишлов бериб экиб қўйилган 47 туп яшил рангли ўсимлик борлигини аниқлаган. Ўсимликлар белгиланган тартибда, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Шундан сўнг, ўсимликларнинг қандай модда эканини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Эксперт-криминалистика марказига юборилган. Ички ишлар ходимларининг таъкидлашича, ўсимликлар қайта ўсиб чиқмаслиги учун улар илдизи билан тўлиқ олиб ташланган.

Тезкор тадбир давомида фуқародан ушбу ўсимликларни нима мақсадда етиштиргани сўралган. Унинг сўзларига кўра, ўсимликларни сотиш нияти бўлмаган ва уларни ўз истеъмоли учун етиштирган. Шунингдек, фуқаро аввал беш-олти марта судланганини маълум қилган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Боғот туманида томорқасида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган шахс аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг