Энди жарималарни вақтлироқ тўлаганларга чегирма берилади
Жамият
−
23 Март 2023
10594Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Бу ҳақда бугун, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда келтирилган.
Ҳужжатга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб, 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь