Энди Японияда дарсга келмаган ўқувчилар ўрнига роботлар ўқийди

Технология

image

Япониянинг Кумамото шаҳридаги мактаб маъмурияти болаларга ўзларининг ўқитувчилари ва синфдошлари билан доимий мулоқотда бўлиши учун иккита механик ёрдамчиларни сотиб олди. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар берди.

Япония расмийларига кўра, ушбу роботлар мактабга бормаган ўқувчиларни масофадан туриб дарсларга қатнашишга ундайди ва охир-оқибат, уларнинг мактабга қайтишига эришади.

"Mainichi Shimbun" газетасига кўра, жорий йилнинг ноябрь ойига бориб, Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Кумамото шаҳридаги барча синфхоналарда микрофон, динамик ва камералар билан жиҳозланган иккита робот пайдо бўлиши кутилмоқда.

Айтилишича, эндиликда ўқитувчилар билан бир қаторда 1 метр баландликдаги ўзи юрар роботлар мактабга келмаган болаларнинг масофадан билим олишига ёрдам беради.

"Масофадан ўқиётган талабалар ноутбуклари орқали планшет билан жиҳозланган роботларга уланади. Бу уларга синфдошлари билан бир хил дарсларда "иштирок этиш" ва муҳокамаларда қатнашиш имконини беради. Роботлар фақат синфхоналарда турмайди. Улар бутун мактаб бўйлаб ҳаракатланиб, таълим олувчиларга ҳамроҳ бўлади", дея ёзган газета.

Маълумот учун, Кумамото ўқишни қолдирмаслик ҳолатларини ҳал қилишга уринаётган ягона жой эмас. Япония Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда рекорд даражадаги 244 940 нафар бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари 2022-йилнинг март ойи охиригача бўлган 12 ой ичида 30 кун ёки ундан кўпроқ вақт давомида мактабга боришдан бош тортган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Япония роботлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг