Энди ўзбекистонликлар Дубайга визасиз бориши мумкин 

Жамият

image

Бугун БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Аққулов ва БАА Ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

Маълумот учун, 2023 йил давомида БААга 119 минг 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 млн. АҚШ доллари миқдорида виза расмийлаштириш учун сарф қилган.

Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ислом Республикаси ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

виза БАА ўзбекистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг