Энди Ўзбекистонда болаларга ҳам ҳимоя ордери берилади

Жамият

image

Эндиликда болаларни турли зўравонликлардан ҳимоя қилиш мақсадида уларга ҳимоя ордери берилади. Бу ҳақда парламентнинг қуйи палатаси маълум қилди.

Ушбу амалиёт Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида кўрсатиб ўтилган. Унда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, болаларни зўравонликдан асрашга масъул давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг ваколатлари белгиланган. 

Бундан ташқари, лойиҳада болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг иштироки, уларнинг мажбуриятлари, таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмаслик қайд этилган. 

Билдирилишича, мазкур лойиҳани ишлаб чиқишда Германия, Франция, Дания, Сингапур, Венгрия, Болгария, Албания, Грузия каби давлатларнинг тажрибаси ўрганилган. 

Ҳозирда қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адлия вазирлигининг "Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида ҳимоя орденининг берилиш тартиби кўрсатиб ўтилгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон болалар ҳимоя ордери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made