Энди Ўзбекистонда 15 ёшга тўлмаганлар ҳам айрим соҳаларда ишлаши мумкин
Жамият
−
25 Август 2023
7464Энди Ўзбекистонда 15 ёшга тўлмаганлар ҳам ишлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 24 август куни “Маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинган.
Қарорда келтирилган рўйхатда 219 та “енгил турдаги” маданий-томоша ташкилотларининг, телевидение, радиоэшиттириш муассасалари ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодий ходимлари, профессионал спортчилар, шунингдек, асарлар яратиш, ижро этишда иштирок этувчи касб ва лавозимлар қайд этилган.
Мазкур рўйхатда кўрсатилган ишлар, касблар, лавозимларга 15 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишда уларнинг соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмаслиги, таълим ва касбий тайёргарлиги ва қонунчиликда белгиланган бошқа талабларга риоя этилиши лозим.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь