Энди Ўзбекистонда 15 ёшга тўлмаганлар ҳам айрим соҳаларда ишлаши мумкин
Local
−
25 August 2023 8648 1 minute
Энди Ўзбекистонда 15 ёшга тўлмаганлар ҳам ишлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 24 август куни “Маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинган.
Қарорда келтирилган рўйхатда 219 та “енгил турдаги” маданий-томоша ташкилотларининг, телевидение, радиоэшиттириш муассасалари ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодий ходимлари, профессионал спортчилар, шунингдек, асарлар яратиш, ижро этишда иштирок этувчи касб ва лавозимлар қайд этилган.
Мазкур рўйхатда кўрсатилган ишлар, касблар, лавозимларга 15 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишда уларнинг соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмаслиги, таълим ва касбий тайёргарлиги ва қонунчиликда белгиланган бошқа талабларга риоя этилиши лозим.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August