Энди ун ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган буғдой фақат биржа орқали сотилади

Жамият

image

Аввалроқ, “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.  

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 15 октябрдан:

•    2019 йил ҳосилидан тайёрланган ва ун ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган буғдой ғалла истеъмолчиларининг барча тоифаларига фақат биржа орқали сотилади;
•    давлат харидлари доирасида сотиб олинган буғдойни қайта ишлашдан олинган ун барча истеъмолчиларга 100 фоиз тўловни олдиндан амалга ошириш орқали очиқ биржа савдоларида сотилади;
•    2019 йил ҳосилидан тайёрланган буғдойнинг 1 тоннаси ун ишлаб чиқаришга 1300 минг сўмдан улгуржи нархда сотилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифаларига бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси оширилиб, 50 000 сўм миқдорида белгиланди.

Шунингдек, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб компенсация оладиган аҳоли тоифаларига қуйидагилар ҳам қўшилди:
•    14 ёшгача бўлган болалари учун нафақа олувчи оилалар;
•    белгиланган энг кам миқдорда ёшга доир пенсия олувчилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ун Буғдой

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made