Январь-сентябрь ойларида 1,2 млрд долларлик буғдой импорт қилинди
Жамият
−
10 Декабрь 2020
5275Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг буғдой импорти 1,2 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга ошган. Озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон, Россия, Беларусь, Малайзия ва Украина давлатларидан олиб кирилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ижро этилиши муҳокамасида сўз борди.
Маълум қилинишича, озиқ-овқат товарларини импорт қилувчи корхоналар сони 1 601 тани ташкил этиб, иқтисодиёт тармоқлари томонидан 190 миллион доллар, ҳудуд корхоналари томонидан эса 975 миллион доллар қийматида маҳсулотлар импорт қилинган. Хусусан, Тошкент шаҳрида 561 миллион доллар, Тошкент вилоятида 171 миллион долларни ташкил қилган.
“Жумладан, озиқ-овқат товарлари импорти таркибида кундалик истеъмол маҳсулотлари жами 2,8 миллион тоннани ташкил этиб, 12 фоизга ёки ўтган йилга нисбатан 296 минг тоннага ошган. Гўшт маҳсулотлари 2 баробарга ёки 19 минг тоннага ортган”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятига 7 минг тоннага яқин мол гўшти, 5,5 минг тоннадан ортиқ парранда гўшти, 1,2 минг тоннага яқин сут ва сут маҳсулотлари, 4,2 минг тоннага яқин балиқ ва балиқ маҳсулотлари олиб кирилган. Қолаверса, Тошкент шаҳрига 5,5 минг тоннага яқин мол гўшти, 15 минг тоннадан ортиқ парранда гўшти, 11 минг тоннага яқин сут ва сут маҳсулотлари, 2,5 минг тоннага яқин балиқ ва балиқ маҳсулотлари импорт қилинган.
LiveБарчаси