Энди ўқитувчилар судга шикоят қилган тақдирда давлат божини тўламайди

Local

image

Ўзбекистонда энди педагоглар судга шикоят қилганда давлат божини тўламайди. Бу ҳақда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритилди. 

Қайд этилишича, педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўламайди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends