Энди ўқитувчилар мобил алоқанинг имтиёзли тарифидан фойдаланиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва UMS мобил алоқа оператори ўртасида халқ таълими тизими ишчиларига мобил алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича ҳамкорлик Келишуви имзоланди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Келишувнинг мақсади – халқ таълими ходимлари касбий вазифасини бажаришлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда уларнинг замонавий педагогик технологиялар, сифатли мобил алоқа ва Интернетдан фойдаланишларини яхшилашдан иборат. Бунинг учун UMS компанияси иккита “O‘qituvchi” имтиёзли тариф режаларини ишлаб чиққани айтилмоқда.

“Биз вазирлик билан кўплаб ўзаро манфаатли масалалар, шу жумладан, ХТВ тизими хизматчилари учун қулайликлар яратиш борасида иш олиб бордик. Шундай тарзда имтиёзли тариф режалари ишлаб чиқилди”, дейди мобил алоқа оператори вакили. 

“O‘qituvchi” тариф режаларига уланиш ихтиёрий бўлиб, бунинг учун абонент паспорти асл нусхаси ҳамда у халқ таълими тизимида фаолият олиб боришини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома ёки буйруқдан кўчирма) талаб этилади. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда бугунги кунга келиб жами 9691 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 444 788 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Булардан 311 151 нафарини аёл, 131 253 нафари эркак ўқитувчилар ташкил этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги Мобил алоқа оператори

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made