Энди “Темурбеклар мактаби”га қизлар ҳам қабул қилинади
Жамият
−
31 Октябрь 2023
101772024/2025 ўқув йилидан “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёлларни қабул қилиш имконияти яратилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кеча, 30 октябрь куни имзоланган қарорда ифодасини топган. Қарор билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Унга кўра:
• 2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади;
• Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошлари оширилади.
Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан Миллий гвардия бўлинмалари ва ҳарбий қисмларининг объектларига қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари босқичма-босқич ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ QALAMPIR.UZ сайтида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига кириш учун тестда максимал – 189 балл тўплаган бўлса-да, “Темурбеклар мактаби” битирувчиларининг имтиёзлари сабабли контрактда ўқишга қабул қилинганлар ҳақида видеоматериал эълон қилинган эди. Мазкур видеоматериал кўплаб одамларнинг диққатини тортиб, жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлганди.
Шундан сўнг, Бош вазир Абдулла Арипов топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат қабул комиссияси томонидан 189 балл тўплаган бўлса-да, тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинганлар бўйича махсус баён тузилган.
Кўп ўтмай, 189 балл тўплаганларнинг давлат грантида ўқиши бўйича Президент Мирзиёев топшириқ бергани очиқланиб, имтиёздан жабр кўрганлар Президент имтиёзи асосидаги давлат грантида ўқийдиган бўлди. Шунингдек, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги раиси Мажид Каримов айни пайтда “Темурбеклар мактаби”нинг ҳам квоталарини алоҳидалаштириш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь