“Энди шунақа кўзга яқин инсон эканманда!” Манзура Аброр Мухтор Алий билан тўйи ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

Маданият-санъат

image

Ижтимоий тармоқда таниқли хонанда Манзура Йўлдошеванинг диний контентлари билан танилган Аброр Абдуазимовга турмушга чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хонанданинг ўзи ушбу маълумотларга муносабат билдирди. 

“Ўртоқлар, мен ҳеч кимга эрга тегмаяпман. У одамни мен ҳурмат қиламан. Лекин мен эрга тегишимни сизлардан биляпман. Ўзи ҳар сафар мени кимгадир турмушга бериб юборасизлар. Энг кеч билган одам мен бўламан”, деган хонанда ижтимоий тармоқларга жойлаган видеосида. 

Шунингдек, Манзура бу хабарни тарқатганларга киноя қилиб, ҳаммасига ўзининг машҳурлиги сабаб эканлигини айтган. 

“Роса зерикибсизлар. Анча бўлди Манзурани гапирмаганимизга, деб шов-шув қилибсизлар. Ўзи энг шов-шувли инсонларни  янгилик қилишадида. Мен ҳам шу инсонларнинг қаторидаман. Энди шунақа кўзга яқин инсон эканманда!”, деган Манзура.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Муниса Ризаева ҳам яқин кунларда беларуслик йигит билан бўлиб ўтадиган тўйи ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тўй Аброр Мухтор Алий Манзура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг