Энди Президент ҳар йили тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади
Local
−
03 January 2022 6982 1 minute
Энди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳар йили август ойида тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқот” ўтказади. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган.
Лойиҳага кўра, ҳар йили “20 август – Тадбиркорлар куни” доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқот” тадбирини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Бунда:
- “Очиқ мулоқот” давомида билдирилган таклифларни амалга ошириш юзасидан “йўл харитаси”ни тасдиқлаш;
- ҳар бир ҳудуд бўйича аниқ режалар ва эришиладиган мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиш;
- янги ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 20 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказганди. Шундан сўнг, 20 август Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни этиб белгиланди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28