Энди ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин
Local
−
04 December 2020 5582 1 minute
Эндиликда Ўзбекистонда Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) маълум қилди.
Хабарга кўра, бунинг учун ЯИДХПда авторизациядан ўтилади ва хизматдан фойдаланиш бўйича сўровнома тўлдирилади.
Ушбу маълумотнома 5 иш куни давомида шакллантирилади ва электрон кўринишида ЯИДХП фойдаланувчисининг шахсий кабинетига юборилади. Маълум қилинишича, хизмат мутлақо бепул.
Аввалроқ, иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш имконияти тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All