Энди навбат Вучичгами? Сербия раҳбари касалхонага тушгани айтилди

Олам

image

Бугун, 28 апрель куни Сербия Президенти Александр Вучичнинг зудлик билан Белграддаги касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу ҳақда “EurAsia Daily” хабар берди.

Президентнинг қандай касаллик билан оғригани ҳақида маълумотлар очиқланмади. Бироқ орадан кўп ўтмай Президентнинг ўзи бу хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканини, ўзини яхши ҳис қилаётгани ва мамлакат бўйлаб режалаштирилган сафарини бекор қилмоқчи эмаслигини айтди.

“Менда ҳаммаси яхши, бугун мен Заечарский туманига режалаштирилган саёҳатга кетяпман”, дейилади Александр Вучичнинг маҳаллий телевидениеда эълон қилинган баёнотида.

Сербия Бош вазири Ана Брнабич эса давлат раҳбарининг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар ортидан ўзининг сиёсий рақибларини “президентнинг ўлимини тилаганликда” айблаган.

Маълумот учун, 53 ёшли Александр Вучич 2017 йилнинг май ойида Сербия Президенти бўлган. Бунгача у Болқон мамлакати Бош вазири лавозимида ишлаган. 2019 йилда Вучич юрак-қон томир касаллиги туфайли касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ҳам соғлиги ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган, расмий Анқара эса буни рад этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сербия Вучич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг