Энди навбат фитнесга. Ўзбекистонда янги ассоциация ташкил этилди

Спорт

image

Ўзбекистонда Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси тузилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, янги ташкилот фаолияти аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни кучайтиришга қаратилади.

Кеча, 18 октябрь куни Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Бош котиби Ойбек Қосимов ассоциациянинг биринчи анжуманини ўтказди. Унда ташкилий масалалар кўрилган.

Одил Абдураҳмонов бир овоздан Миллий ассоциация раиси этиб сайланди. Унинг ўринбосарлари қаторида Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Жаҳонгир Наврўзов, Моҳир Каримов ва Шохрух Далиевлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Одил Абдураҳмонов 2022 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий олимпия қўмитаси Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг