Администрациядан чиқиш эшиклари кўрсатилган Абдувоҳидов ўрнига янги маслаҳатчи тайинланди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугуннинг ўзида унинг ўрнини собиқ ўринбосари Одил Қаландарович Абдураҳмонов эгаллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълум қилди. 

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У бунгача Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимини эгаллаб келаётган эди”, деб ёзади Асадов Telegram-каналида.

Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасига эга.

У муқаддам Президент Администрациясида бош маслаҳатчи (консультант), Республика бандлик, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий маркази раҳбари бўлиб ишлаган, 2018 йил 31 июлидан 2019 йилнинг апрелигача Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

2020 йилнинг июнидан бугунгача Тошкент давлат транспорт университетининг ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

387

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг