Энди машиналар “техосмотр”дан ўтказилмагани учун жарима олинмайди
Жамият
−
25 Март 2020
28115Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилиши”нинг 6-сонли баёни талаблари асосида республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича карантин жорий қилинганлиги муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Маъмурий амалиёт, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш (техник кўрикдан ўтказиш) бўлим ва бўлинмаларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилди.
ЙҲХББ белгиланган муддатларда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказа олмаган ҳамда техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмаслигини маълум қилди.
Юқорида етказилган маълумот ва хабарлар юзасидан саволлар учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ: 71-255-10-47
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ: 71-265-08-51
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ: 74-226-99-33
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ: 73-241-57-29
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ: 69-234-06-06
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ: 67-227-32-93
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ: 72-223-95-52
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ: 66-221-81-81
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ: 75-225-02-05
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ: 76-221-27-51
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ: 78-770-28-08
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ: 65-221-86-05
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ: 62-225-60-05
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ: 61-225-14-37