Энди мансабдорларнинг қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганлар давлат божи тўламайди
Жамият
−
17 Январь
4370Энди мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилган фуқаролардан давлат божи ундирилмайди. Бу ҳақда Президент томонидан имзоланган қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Шунингдек, юқоридаги каби ҳолатларда фуқаролардан берилган аризалар бўйича ундириладиган давлат божи БҲМнинг 70 фоизи этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида эди).
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь