Энди мактаб ва ОТМларда сингапурча ҳалолликдан дарс берилади
Жамият
−
31 Июль 2023
10554Ўзбекистонда Сингапур тажрибаси асосида ёшлар, шу жумладан, мактаб ва олий таълим муассасаларида ҳалолликни тарғиб қилишга қаратилган махсус ўқув дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, агентлик ҳозирда хизмат сафари билан Сингапурда бўлиб турибди.
Агнетлик ходимлари Сингапур Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси, Бош прокуратураси, PSB Академияси, Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби каби ташкилотларга ташриф буюриб, ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказган.
Музокаралар давомида бир қатор масалалар муҳокама қилинган ва келишувларга эришилган. Хусусан:
• Сингапурнинг коррупцияга оид жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чораларини миллий амалиётга татбиқ этиш;
• Сингапур тажрибаси асосида ёшлар, шу жумладан, мактаб ва олий таълим муассасаларида ҳалолликни тарғиб қилишга қаратилган махсус ўқув дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
• Ўзбекистонда замонавий аксилкоррупция механизмларини ишлаб чиқишда Сингапур аксилкоррупция бюроси экспертларини жалб қилиш;
• Сингапур амалиёти асосида хусусий сектор вакиллари ҳамда давлат идоралари молия ва иқтисод соҳасидаги ходимлар учун реал кейслар асосида қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш усулларини муҳокама қилиш ва бу йуналишда стандартларни жорий этиш;
• Ўзбекистон давлат идоралари раҳбар кадрлари учун Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабида махсус ўқув курсларини ташкил қилиш;
• Давлат хизматчиларини Сингапур тажрибаси асосида қисқа муддатли курсларда малакасини ошириш;
• Ҳамкорликда коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича терговчилар малакасини оширишга қаратилган лойиҳани ишга тушириш;
• Прокуратура идораларига ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш, шунингдек, коррупцияга оид ишларнинг судда кўрилиши ва унда прокурор иштироки бўйича Сингапур тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь