Энди мактаб ва боғчаларда чоршанба “йод куни” бўлади
Жамият
−
15 Сентябрь 2023
5064Жорий йилнинг 20 сентябридан бошлаб, ҳар чоршанба куни барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида йод препаратлари бепул тарқатилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
“Президентнинг тегишли қарори имзоланган бўлиб, унда 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш белгиланган. Шу боис таълим ташкилотлари раҳбарлари таълим масканларида болаларнинг препаратни ичиши учун сув ва бошқа зарур шароитларни яратиб беради”, дейилади хабарда.
Йод препаратларини сақлаш ва ҳисоботини юритиш эса давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ҳамшираси ёки масъул ходими томонидан юритилади.
Маълумот учун, йод ривожланаётган организм учун энг муҳим моддалардан бири ҳисобланади. Болаларда йод танқислигининг мавжудлиги уларда қуйидаги нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради:
- ақлий қобилиятнинг бузилиши;
- ақл-идрокнинг пасайиши;
- бўқоқнинг ривожланиши ва қалқонсимон безнинг дисфункцияси;
- болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишининг секинлашиши;
- кретинизм, яъни қалқонсимон безнинг етарли даражада ишламаслиги туфайли боланинг ривожланишидаги кечикиш.
LiveБарчаси