Энди ID-картаси бор ҳайдовчилардан “права”ни кўрсатиш талаб этилмайди

Local

image

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

•    Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
•    чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
•    судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
•    автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
•    жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

Ҳайдовчининг йўл-патруль хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:

•    янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
•    транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
•    транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.


Tags

Rate Count

167

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends