Энди доимий ёки вақтинча “прописка”дагилар сони ҳақидаги маълумотномани онлайн олиш мумкин
Local
−
17 November 2020 11469 1 minute
Доимий ва вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома ёки 17-форма маълумотномасини Ички ишлар бўлимларига мурожаат қилмасдан олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.
Эндиликда фуқароларга ушбу маълумотномаларни Ягона портал (my.gov.uz) орқали олиш имконияти яратилди.
Ягона порталда “Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома” хизматини танлаб маълумотномани онлайн тарзда олиши мумкин.
Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддат ичида тақдим этилади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August